1

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

ЖИНОЯТ 10.05.2024, 16:50
Теглар: Сурхондарё, истеъмолга яроқсиз гўшт
Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.

Унда Денов – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли М.Ш. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб, юкхонаси текширилганида бирор-бир тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 140 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.

Шунингдек, 8 май кунига ўтар кечаси соат 02:30 ларда шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли А.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина юкхонаси текширилганда, ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз 475 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани маълум бўлган.

Айнан шу масканда рейд тадбири давом эттирилиб, соат 02:50 ларда Шўрчи – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 27 ёшли Н.Ж. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина юкхонаси текширилганда, тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 400 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.

Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканини текшириш мақсадида, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига тақдим этилганида, истеъмолга яроқсиз экани аниқланиб, гўшт эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Шарҳлар

Сурхондарёда аҳоли турар жойига айиқ келиб қолган

15.05.2024, 16:39

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди. 15...
Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди (видео)

07.05.2024, 15:13

Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30...
Сурхондарёда иккита машина ўртасида автоҳалокат содир бўлди

06.05.2024, 16:59

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.Ҳолат 5 май куни...
Сурхондарёда Агробанк бошлиғи автоҳалокатга учради

29.04.2024, 17:16

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Агробанк бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, "авария"га учрагани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.Маълум бўлишича, банкнинг Олтинсой филиали...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1