Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди.
15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.
Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқ тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.