АсосийДунё

Туркияда 21 нафар чақалоқ шифокорларнинг жиноий гуруҳи қурбони бўлди

Шифокорлар учун 10 йилдан 589 йилгача қамоқ жазоси талаб қилинмоқда.

'Туркияда 21 нафар чақалоқ шифокорларнинг жиноий гуруҳи қурбони бўлди'ning rasmi

Истанбул прокуратураси 21 нафар чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган ноқонуний фаолиятда айбланаётган бир гуруҳ шифокорлар учун 10 йилдан 589 йилгача қамоқ жазосини талаб қилди. Hürriyet газетаси хабар қилишича, жиноятчи гуруҳ аъзолари янги туғилган чақалоқларни давлат тиббиёт муассасаларига эмас, балки хусусий клиникаларга йўналтириш билан шуғулланган.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий тармоққа Истанбулнинг Эсенюрт касалхонасида ишлаган педиатр Фират Сара раҳбарлик қилган. Айблов хулосасида айтилишича, гумонланувчилар болаларни ўзлари билан олдиндан келишилган хусусий тиббиёт марказларига ўтказган. Бундай бўлимларда чақалоқлар белгиланган муддатдан бир неча баробар кўпроқ вақт қолишган, бу эса даволаниш харажатларини уч-тўрт баробарга оширган.

ОАВ бу ишда иштирок этган 19 та хусусий клиника рўйхатини эълон қилди. Иш бўйича жами ўнлаб шахс гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.

Чақалоқларнинг ўлими зарур мутахассисларга эга бўлмаган болалар бўлимларида инфекциялар тарқалиши билан боғланмоқда. Баъзи ҳолларда чақалоқларга ўзини шифокор деб кўрсатган ҳамширалар қараган. Гуруҳ аъзоларига қарши айбловлар қаторида касалхоналар учун мўлжалланган дори-дармонларни сотиш ҳам бор.

Жиноий гуруҳ раҳбари қасддан қилинмаган қотиллик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, фирибгарлик ва жиноий гуруҳ ташкил этиш айби билан 589 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Гуруҳнинг бошқа аъзолари эса 10 йилдан 437 йилгача қамоқ жазосига тортилиши кутилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелес аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 19:50

    Лос-Анжелес аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди

    Ҳозирда ҳолат бўйича текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

    'Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашишди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 16:27

    Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашишди

    Бунга БАА воситачилик қилган.

    'Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2024 14:06

    Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди

    Юн Сок Ёлга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинди.

    '“Москва Украина бўйича музокараларга тайёр”'ning rasmi

    Дунё 30.12.2024 13:24

    “Москва Украина бўйича музокараларга тайёр”

    Россия ТИВ келишув шартларини айтди.

    'Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.12.2024 20:14

    Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

    Бу даврда амалдорлар мотам ленталари тақиб юришади.

    'Канадада самолёт қўниш чоғида ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 29.12.2024 15:37

    Канадада самолёт қўниш чоғида ёниб кетди

    Йўловчилар ва экипаж аъзолари сони маълум эмас.