Тошкент вилояти ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни чиқинди полигонларига қабул қилиш ва сақлаш хизматлари учун ягона тарифларни белгилаш тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" вилоят ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ҳудудий полигонларга қабул қилиш ҳамда сақлаш бўйича янги нархлар белгиланган. Хусусан, 2025 йил 1 январдан бошлаб 1 куб метр чиқинди учун ҚҚС билан 20 минг 37 сўм (ҚҚСсиз 17 890 сўм), 1 тонна учун ҚҚС билан 48 минг 633 сўм (ҚҚСсиз 43 423 сўм) тўлашга тўғри келади.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида 18 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, улар 246 гектар майдонни эгаллаган.