АсосийЖиноят

Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Улар афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилганлиги маълум бўлди.

'Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Қўшни давлатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари darakchi.uz'га хабар берди. 

 Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 16,4 кг. наркотик моддалар мусодара қилинди.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Пахтачи туманида яшовчи, 1981 й.т. Э.М.га тегишли 7 кг. 230 гр. “гашиш” ва 1 кг. 289 гр. “метамфетамин” гиёҳвандлик воситалариборлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, уларафғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилганлиги маълум бўлди.

Вилоятнинг Ургут туманида кузатилган ҳолатдаэса, муқаддам судланган фуқаролар, 1986 й.т. Ф.Х. ва 1999 й.т. Ш.А.лар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 921 гр.“опий” моддасини харидорга 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу каби жиноятлар Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. Ш.Ю. ва А.Ю. ҳамда 1994 й.т. Ш.Қ.лар муқаддам тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан Чуст туманидаги дала майдонига яшириб кетилган 3 кг. 50 гр. “гашиш” моддасини олган вақтларида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса “Наманган-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Норин тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган,Асака туманида яшовчи, 1989 й.т., муқаддам судланган Ф.Х.га тегишли 1 кг. 911 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ажал оғуси муқаддам Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига олиб келинганлиги маълум бўлди.

Сурхондарё вилоятида қайд этилган ҳолатда Денов туманида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам судланган Б.Б. Тожикистон Республикасидан олиб келинган 2 кг. 16 гр. “опий” моддасини 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарё ва Наманганда 8 кгга яқин наркотик моддалар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 29.01.2025 17:07

    Сурхондарё ва Наманганда 8 кгга яқин наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

    Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган "опий" ва "гашиш" моддаларини машинасига яшириб, сотишни режалаштирган фуқаролар ушланди.

    'Фарғонада фуқаро ўз хонадонида қиморхона ташкил қилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 21.01.2025 13:16

    Фарғонада фуқаро ўз хонадонида қиморхона ташкил қилгани аниқланди

    Улар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди.

    'Самарқандлик наркожиноятчилар 16 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 15.01.2025 17:10

    Самарқандлик наркожиноятчилар 16 йилга қамалди

    Улар тожикистонлик нарокуръерлар етказиб берган “опий” моддасини чегарадан олиб ўтаётганда қўлга тушган.

    'Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 09.01.2025 17:50

    Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

    У хитойлик инвесторларни чув туширганликда айбланмоқда.

    'Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жиноят 08.01.2025 15:15

    Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    Юк автотранспорт воситасида 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган.