АсосийДунё

Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Бу даврда амалдорлар мотам ленталари тақиб юришади.

'Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

Бугун, 29 декабрь куни Jeju Air 2216 рейси Муан халқаро аэропортида ҳалокатга учрагани учун Жанубий Корея ҳукумати 7 кунлик миллий мотам эълон қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

Молия вазирлигининг маълум қилишича, ҳалокат содир бўлган жойда, шунингдек, 17 та шаҳар ва вилоятда, жумладан Сеул ва жануби-ғарбий Кванжу шаҳрида ёдгорлик қурбонгоҳлари ўрнатилади.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, давлат амалдорлари қурбонларга ҳурмат белгиси сифатида мотам ленталарини тақиб юради.

    Бошқа янгиликлар