Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда рус ОАВларида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, 21 декабрь куни Олга Бергголц кўчасидаги турар-жой биноси ертўласидан ичида аёл кишининг жасади бўлган сумка топилган.
Дастлаб марҳум аёлнинг укаси Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига 31 ёшли опаси алоқага чиқмай қўйгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Аёл 8 ноябрь куни Петербургга ишлаш учун таниши — 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ёнига келган. У Россияда қонуний — патент бўйича ишлаган.
Қотиллик 9 декабр куни соат 19:00 ларда содир бўлган. Ўзаро юз берган жанжалда эркак аёлни ёстиқ билан босиб ўлдирган. Шундан кейин қотил жасадни сафар сумасига жойлаштириб, уйнинг ертўласига олиб тушган. Эркакнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилиб, қотиллик ҳақида хабар берган. У аёлнинг жасади қаерда қолдирилгани ҳақидаги аниқ манзилни айтган. 10 декабрь куни эркак ватанига қайтган. Кейинроқ тезкор ходимларнинг аниқлашича, у қотилликни содир этганидан сўнг Россиядан чиқиб кетган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.