Жорий йил 18 декабрь куни Тошкент вилоятидаги "Ғишткўприк" божхона назорат пунктида тижорат мақсади кўзланган товарларни назоратдан яшириб олиш ўтишга бўлган уриниш фош қилинди.
Қоидабузар сифати кафолатланмаган дори воситаларини божхонадан олиб ўтишда 9 ойлик гўдагидан фойдаланиб келган.
Аёл чақалоқнинг кийимлари орасига бир ойнинг ичида 32 ва 21 дона тегишли сертификатсиз ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини яшириб, Ўзбекистон ҳудудига ўтишга уринган.