Ўзбекистонда илк бор мезбонлик қилган аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Милиий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Катталар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиз муросасиз баҳслар давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ёшларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ёшларимиз шиддатли беллашувларда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғардилар.
Олтин медал:
-65.8 кг: Зафаржон Асатов
-97 кг: Миржалол Уралов
-65.8 кг: Музаяна Садриддинова
-79.4 кг: Хуршида Розиқова
Кумуш медал:
-52.2 кг: Фирдавс Атамурадов
-83.9 кг: Сарварбек Ҳасанов
-70.3 кг: Раъно Насриддинова
-74.8 кг: Маҳлиё Абдуманнопова
Бронза медал:
-56.7 кг: Шоҳжаҳон Темиров
-61.2 кг: Илҳомжон Борисов
-65.8 кг: Суҳроб Бойматов
-88.4 кг: Исломбек Қувончиев
-93 кг: Юсуфбой Аҳмедов
-97 кг: Мирзоҳид Собиров
+97 кг: Муҳсинжон Мўминжонов
-65.8 кг: Одинахон Абдуғаниева
-74.8 кг: Шоҳсанам Аманиязова
-79.4 кг: Хадичабону Турсунқулова