Ўзбекистон савдо баланси учун Афғонистондан кўмир импорт қилади.
Маълум қилинишича, Кобулда Ўзбекистон делегациясининг "Толибон" Саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида мамлакат афғон кўмирини импорт қилишга тайёрлигини билдирган. Бу борада икки мамлакат хусусий компаниялари 4,5 миллион долларлик савдо шартномаларини имзолаган.
Шунингдек томонлар савдо имтиёзлари масалаларини, Афғонистоннинг Саманган вилоятида цемент завод қуриш ва биргаликда кўргазмалар ўтказиш масалаларини муҳокама қилган.