Лондонда Биг-Бен номи билан машҳур Вестминстер саройидаги Елизавета минорасига чиққан эркакни ҳибсга олинди. У қўлида Фаластин байроғини тутиб олган. Биг-Беннинг пастида бир гуруҳ одамлар йиғилиб, “Фаластинга озодлик!” деб ҳайқиришган.
Фавқулодда хизмат ходимлари мегафон орқали эркак билан музокара олиб бориб, уни тушишга кўндиришга ҳаракат қилишди. Бироқ у фақат ўз шартлари асосида тушишини айтиб, қутқарувчилар яқинлашса, янада юқорига чиқишини айтиб таҳдид қилган.
Музокаралар кун давомида бўлган ва якшанба тонгида якунланган. Эркакни ёнғин крани ёрдамида минора устидан туширишди. У Биг-Бен устида жами 16 соат ўтказди. Эркак пастга тушиши билан дарҳол ҳибсга олинган.