АсосийДунё

Озарбайжон Туркия ва Исроилни яраштириш учун воситачилик қилади

Илҳом Алиев "Янги жаҳон тартиби сари" форумида қилган чиқишида, мамлакат Туркия ва Исроил ўртасидаги илк ярашувда воситачи сифатида иштирок этганини маълум қилди.

'Озарбайжон Туркия ва Исроилни яраштириш учун воситачилик қилади'ning rasmi

Озарбайжон Туркия ва Исроилни яраштириш учун воситачилик қилади. 

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев "Янги жаҳон тартиби сари" форумида қилган чиқишида, мамлакат Туркия ва Исроил ўртасидаги илк ярашувда воситачи сифатида иштирок этганини маълум қилди.

"Биз Туркиянинг иттифоқчисимиз. 2021 йилда Шуша декларациясини имзолаб, расман иттифоқчи давлатлар мақомини олдик. Исроил ҳам Озарбайжон учун дўст давлат ҳисобланади. Бу ўзаро дўстлик йиллар давомида турли мураккаб вазиятларда намоён бўлди. Шу сабабли, мазкур икки мамлакат ўртасидаги ҳар қандай тушунмовчилик биз учун ташвишлидир", — деган Алиев.

The Times of Israel нашри ушбу мавзуга бағишланган таҳлилда шундай ёзади: "Сурияда Асад режими қулагандан сўнг, Исроил ва Туркия муносабатларидаги кескинликларга қарамай, хусусан, Эрдўғоннинг ҲАМАСга кўрсатаётган қўллаб-қувватлашига боғлиқ зиддиятларга қарамай, икки мамлакат ҳам очиқ тўқнашувдан қочишга қизиқиш билдирмоқда. Ана шундай вазиятда Озарбайжон икки давлат манфаатларини мувофиқлаштирувчи воситачи сифатида муҳим роль ўйнаши мумкин".

Шунингдек, нашр маълум қилишича, 2024 йил декабрида Озарбайжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳажиев Исроилга ташриф буюриб, мамлакат ташқи ишлар вазири ва президенти ҳамда бошқа юқори лавозимдаги амалдорлар билан музокаралар ўтказган.

Ушбу учрашув Туркия ва Исроил ўртасидаги тарангликни юмшатишга, шунингдек, икки мамлакат ўртасида очиқ мулоқот каналларини сақлаб қолишга хизмат қилган. Бундан ташқари, Боку уч давлат — Озарбайжон, Исроил ва Туркия ўртасида стратегик ҳамкорликнинг уч томонлама минтақавий формати яратилишини таклиф этди.

Мақолада таъкидланишича: "Асад режими қулаганидан кейин юзага келган янги геосиёсий контекстда Озарбайжоннинг Туркия ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этишдаги воситачилик роли янада долзарб тус олмоқда".

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:45

    АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди

    Ҳолат сабаби ва оқибатлари аниқланмоқда.

    'Россия коинотда уруш бошлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:32

    Россия коинотда уруш бошлаши мумкин

    Россия сунъий йўлдошларга қарши фазода ядровий қуролдан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

    'Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 4000 га яқинлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:26

    Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 4000 га яқинлашди

    Сўнгги маълумотда ер қимирлаганда 5000 дан ортиқ одам жароҳат олгани ҳам қўшимча қилинган.

    'Японияда айиқ иккита уйга бостириб кирди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2025 22:01

    Японияда айиқ иккита уйга бостириб кирди

    Воқеа натижасида уч киши жароҳатланган.

    'АҚШ долларининг қиймати еврога нисбатан уч йил ичидаги энг паст даражага тушди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2025 18:51

    АҚШ долларининг қиймати еврога нисбатан уч йил ичидаги энг паст даражага тушди

    Бу АҚШнинг Хитой маҳсулотларига солиқларини 145% гача ошириши ортидан юз берди.

    '1000га яқин Исроил ҳарбий учувчилари Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 11.04.2025 15:34

    1000га яқин Исроил ҳарбий учувчилари Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилмоқда

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг юзлаб захирадаги аскарлари ва собиқ офицерлари Исроил ҳукуматини ҲАМАС билан келишувга эришиш ва гаровдагиларни қайтаришга чақирувчи мурожаатномага имзо чекди.