АсосийДунё

АҚШ Президенти Венесуэладаги аэродром ва портларга ҳаво ҳужумлари тайёрламоқда

Манбаларга кўра, сўз Венесуэланинг ҳарбий-денгиз базалари ва учиш-қўниш йўлаклари жойлашган аэродромлар ҳақида кетмоқда

'АҚШ Президенти Венесуэладаги аэродром ва портларга ҳаво ҳужумлари тайёрламоқда'ning rasmi

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Вашингтон томонидан АҚШга наркотиклар олиб киришда айбланаётган Венесуэла раҳбари Николас Мадурага босимни кучайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, Оқ уй Венесуэладаги бир қатор нишонларга, жумладан, “наркокартеллар ва Мадуро режими таъсир доирасидаги объектларга” ҳаво ҳужумлари тайёрлаяпти. Бу ҳақда “Тhe Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, сўз Венесуэланинг ҳарбий-денгиз базалари ва учиш-қўниш йўлаклари жойлашган аэродромлар ҳақида кетмоқда, улар ноқонуний наркотрафикка алоқадор деб тахмин қилинмоқда. Нашр манбаларига кўра, Трамп бир ҳафта аввал Венесуэладаги ерусти нишонларига зарба бериш режасини эълон қилган бўлса-да, ҳали якуний қарорни қабул қилмаган, аммо ҳужум объектлари аллақачон аниқланган.

“Президент Трамп Мадурога аниқ огоҳлантириш берган – наркотиклар ва жиноятчиларни мамлакатимизга юборишни тўхтатинг. Президент наркотик оқимини тўхтатиш учун Америкада мавжуд барча ресурсларни ишга солишга тайёр”, дейди Оқ уй вакили Анна Келли.

WСЖънинг ёзишича, Венесуэла армияси замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эга, жумладан, Россияда ишлаб чиқарилган С-300 зенит-ракета комплексларининг тўртдан олтитагача нусхаси ва кўплаб кўчма зенит қуроллари мавжуд. Мутахассислар бу тизимлар АҚШ ҳарбий самолётларини аниқлаш ва уриб тушириш имконига эга эканини таъкидлайди. Нашрга кўра, АҚШ ҳарбий авиацияси сўнгги пайтларда Венесуэла чегаралари яқинида ҳаво мудофааси тизимларини хариталаш мақсадида парвозларни кучайтирган.

Ўтган ҳафта Мадуро мамлакатда Россияда ишлаб чиқарилган 5 мингга яқин “Игла-С” кўчма зенит ракета тизимлари мавжудлигини билдирган ва улар “ҳаво мудофааси учун муҳим позицияларда жойлаштирилганини” айтган. Парвозларни кузатиш хизматларига кўра, ўтган дам олиш кунлари Каракасга АҚШ санкциялари остидаги Россия ҳарбий самолёти борган.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг сентябрь ойи бошидан бери АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида гиёҳванд моддалар ташиган деб гумон қилинган кемаларга бир неча бор зарба берган, оқибатда қарийб 40 киши ҳалок бўлган. Пентагон уларнинг баъзиларининг Венесуэла фуқаролари бўлганини тасдиқлаган. Ўтган ҳафта эса Трамп Кариб ҳавзасига зарба берувчи кемалар ҳамроҳлигида авиаташувчи кема гуруҳини юборган.

Эҳтимолий зарбалар арафасида Трамп маъмурияти Мадуро режимини АҚШни гиёҳванд моддалар билан тўлдиришга интилаётган наркотрафик ва террористик ташкилот раҳбари сифатида кўрсатиш кампаниясини бошлаб юборди. Венесуэла Президенти бу айбловларни рад этиб, АҚШ мамлакатнинг табиий бойликларини – нефть, газ ва олтинни эгалламоқчи эканини айтди. У, шунингдек, 15 минг аскарни сафарбар қилганини маълум қилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.

    'Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 09:47

    Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади

    Украина ҳарбийлари маълум қилишича, Россия кучлари шанба куни соат 16:00 да бошланган сулҳдан буён 2 299 та қоидабузарлик содир этган.