АсосийЖИНОЯТ

Андижонда боғча очиш учун 10 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижонда боғча очиш учун 10 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Андижон вилоятида хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш учун зарур лицензия ва рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 10 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1984 йилда Андижон туманида туғилган шахс Балиқчи туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқарога хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда ёрдам беришини айтган.

У ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали лицензия ва фаолият учун зарур бўлган бошқа рухсатномаларни олиб беришини ваъда қилган. Бу хизмат эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилинган.

Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи Андижон шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида келишилган пулнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар