АсосийЖИНОЯТ

Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 1,1 млрд сўм зарар етказди

Хоразмнинг Боғот ва Хазорасп туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди.

'Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 1,1 млрд сўм зарар етказди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Боғот ва Хазорасп туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Боғот туманида якка тартибдаги тадбиркорга тегишли корхонада электр ҳисоблагичининг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилган. Оқибатда 715,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, тумандаги "О.Г." фермер хўжалигига қарашли сув насосларида ҳам қоидабузарлик аниқланиб, 213,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Хазорасп туманидаги "Р.С." фермер хўжалигига тегишли сув насосларида аниқланган қоидабузарлик эса 171 миллион сўмлик зарарга сабаб бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган ҳолатлар натижасида электр таъминоти корхоналарига жами қарийб 1,1 миллиард сўм зарар етказилган.

    Бошқа янгиликлар

    Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 1,1 млрд сўм зарар етказди - Darakchi.uz