АсосийДУНË

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди

Монумент чўққисида жойлашган Ҳумо қуши озодлик ва эзгулик ғоялари, халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этади.

'Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 август куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Мазкур маҳобатли мажмуада халқимизнинг кўп асрлик тарихи, буюк алломалар ва жаҳонгир аждодлар сиймолари, шунингдек, Ўзбекистон тараққиётидаги муҳим воқеалар акс эттирилган.

Монумент чўққисида жойлашган Ҳумо қуши озодлик ва эзгулик ғоялари, халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Тошкент шаҳри жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди - Darakchi.uz