АсосийЖАМИЯТ

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди

Унинг таъкидлашича, ногиронликни белгилаш тартиби барча фуқаролар учун ягона ва шаффоф ҳисобланади.

'Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда актёр Мусулмон Юнусовнинг фарзандига ногиронликни расмийлаштириш жараёнида дуч келган қийинчиликлари ҳақидаги мурожаати муҳокама қилинди. Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева томонидан ўрганилиб, оилага амалий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ногиронликни белгилаш тартиби барча фуқаролар учун ягона ва шаффоф ҳисобланади.

Шунингдек, жорий йилда йўлга қўйилган эрта аралашув, реабилитация ва абилитация, кундузги парвариш ҳамда уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари болалар ва уларнинг оилалари учун бепул экани қайд этилди.

Агар ногиронликни белгилаш жараёнининг бирор босқичида оиладан пул талаб қилинса ёки жараён асоссиз равишда чўзилса, бу қонунчиликнинг бузилиши ҳисобланади. Бундай ҳолатни ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди.

Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари тизимдаги камчиликларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

"Йирик тизимда мавжуд барча камчиликларни дарҳол аниқлаш ҳар доим ҳам имкони бўлмайди. Шу боис фуқароларнинг мурожаатлари тизимдаги заиф нуқталарни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади", — деди у.

Қайд этилишича, жорий этилаётган хизматларнинг инсонларга амалий наф келтириши, ҳар бир фуқаро учун тенг, манзилли ва қулай бўлиши муҳим.

    Бошқа янгиликлар