1

Хиёнат. Чапга юрадиган эрларни ўнгга йўналтирамиз!

СУҒДИЁНА 06.01.2017, 14:12
Теглар: Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
Хиёнат. Чапга юрадиган эрларни ўнгга йўналтирамиз!

Келинг, хиёнатнинг сабабларини ва рақибангизга нисбатан устунликларингизни таҳлил қиламиз. Энг муҳими,  бевафоликдан хабар топгач нима қилиш кераклигини ўрганамиз.

Табиат билан баҳслашмаймиз!

Аёл учун биринчи рақамли қадрият, оила! Эркаклар эса жинсий ҳаёт, касби ва албатта, бойликни юқори ўринларга қўйишади. Ўзбек эркаклари учун оила, шубҳасиз, юксак қадрият, аммо унга аёлларчалик катта баҳо беришмайди. Биз аёллар бир эркак билан муқим қўним топишни истаймиз. Лекин табиат эркакларни полигам дастур (биттадан ортиқ муносата қуриш истаги) билан яратган. Аёл эса моногам. Табиатнинг бундай «ноҳақлиги» аёлга оғир ботса-да, аммо жамики тирик жоннинг жинсий хоҳишлари остида насл қолдириш инстинкти ётади. Соғлом аёл бир йилга бир мартагина фарзанд дунёга келтира олади. Эркак эса... Унинг бу борада имкониятлари кенгроқ. Бу табиат қонуни ва унга фақат аҳмоқларгина уруш очади. Демак, биринчи ишимиз инсон табиатини борича қабул қилиш! Аммо руҳингизни туширманг. Сиз яхши хабарим ҳам бор. Юриб кетган эрнинг эсини киритиш, ташлаб кетса, қайтариш мумкин. Фақат аввал айрим саволларга ойдинлик киритиб олайлик. Қўлингизда қандай қарталар бор? «Душман» тарафдачи?

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор

Кўнгилингизга қулоқ солиб кўринг-чи, нега бевафони қайтариш учун бунчалик тиришаяпти? Қандай қилиб бўлмасин муносабатни сақлаб қолишга сизни нима ёки ким мажбур этаяпти? Истагингиз кўнгил амрими ё ақл? Эҳтимол, иззат-нафсингизнинг буйруғидир? Ҳақиқатанам, шу эркак билан яшашни истайсизми ёки «Яшашим шарт» деб ҳисоблаяпсизми? Эҳтимол, ўзингиз ҳам ундан узоқлашиб кетгандирсиз ёки усиз ҳаётингизни тасаввур қила олмассиз? Балки, ташлаб кетилишдан ор қиларсиз? Ё бола-чақани деб ҳар қандай хўрликка тоқат қилишга тайёрмисиз? Ким билсин, эҳтимол, ундан айрилишдан қўрқарсиз? Бир варақ қоғоз олиб, барча мулоҳозаларингизни ёзиб чиқинг. Нега унга боғланиб қолганингизни, қўрқувларингиз хавотирларингиз ва бошқа ҳиссиётларингизни қоғозга туширинг. Борди-ю, эрингизни йўқотсангиз, энг даҳшатлиси нима бўлади? Қанчалик азобли бўлмасин, қўрқувингизга тик қараб, уларни ўрганинг, керак бўлса, улардан фойдаланинг! Ана шунақа, ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор! Ана шу яхшиликни англаш учун ёмон деб ўйлаган нарсангиздан қочманг. Қўрқувни қабул қилинг. Бу машғулот ёқимли кечади деб ваъда беролмайман, аммо ўзингиз ҳақингизда анча-мунча нарсани билиб оласиз.

Эр бермоқ — жон бермоқ

Эри бегона аёлларга ўралашиб қолганидан хабар топган аёл ўша пайтдаги ҳолатини шундай таърифлайди: «Гумонларим бўлса-да, асосим йўқ эди. Бир куни телефонидаги ишқий «SMS»ларни кўрдим. Эҳтиросли гапларни ўқияпман-у, ақлим ишламаяпти. Танамда кучли титроқ турди, бу аламми, даҳшатми, билмайман. Миямда бир савол чарх уради «Наҳотки, эрим?..» Шу пайт унинг ўзи ётоқхонага кирди. Аҳволимни кўрди-ю, остонада қотди. Ичимдан бир ҳайвоний куч отилиб чиқарарди, қандай қилиб олдига бориб, эгнидаги кўйлагини парча-парча қилиб ташлаганимни эслолмайман. Важоҳатимдан нафақат эрим, ўзим ҳам қўрқиб кеттим». Ҳа, шунақаси ҳам учраб туради. Қизиғи, аёл шу пайтгача ўзининг бунга қодирлигини билмаган. Бундай ҳолатда аёллар эмоцияларини бошқараолмасликларидан ва «асаблари тамом» бўлганидан шикоят қилишади. Қизиғи, рашк талвасаси эр тавбасига таяниб, юришни йиғиштирганидан кейин ҳам давом этаверади. Ташқаридаги душман гумдон қилинди, аммо ичкаридагиси ҳали-вери тинчийдиганга ўхшамайди. Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога? Аммо давога шошишдан аввал ташхис қўйиш зарур. Руҳиятини бунчалик мувозанатдан чиқишига ва тажавузкорликка сабаб нима?

Эр ёки биз севган инсонлар оламимизнинг, аниқроғи «МЕН»имизнинг бир қисми. У бизга тегишли. Ногаҳон уни тортиб олмоқчи бўлишаяпти. Яъни бизга ҳужум қилишаяпти. Таҳдид эса жавоб қайтариш истагини уйғотади. Бу агрессияни хоҳланг рашк деб атанг, хоҳланг алам деб. Аслида бу ҳимоя ёки ҳужумга жавоб.

Ҳужумга ҳужум билан жавоб бериш керакми?  

Асло! Кўпинча аёллар нима қилишни билмай қуйидаги йўллардан бирини танлашади:

1. Хиёнатга хиёнат билан жавоб бериш. Аёлнинг хиёнати оила учун фожиа, айниқса, у қасддан амалга оширилган бўлса. Шу ўринда ўзбек аёллари бу қадар тубанликка тушмасликларини эътироф этамиз. Аммо телефонда ёки ижтимоий тармоқларда бегона эркаклар билан гаплашишни ҳам шу бўлимга киритамиз. Бундан энг кўп аёлнинг ўзи зарар кўради. Қолаверса, шундоғам чигал муносабатларга энди тўртинчи одам ҳам қўшилиб, ишни баттар мураккаблаштиради. Энг ёмони, кўнглингизда яра қасос билан битмайди. Бировга қасд қилиб бахт топиш мумкин эмас.

2. Фарзандларни отага тескари қўйиш, гижгижлаш. Болага онанинг таъсири катта, бундан фойдаланадиган аёллар эса етарли.

3. Ҳар бир аёл эрининг ожиз нуқталарини билади ва пичоқни айнан ўша ерга уради. Масалан, эркак учун иш муҳим, мансабини йўқотишдан қўрқади. Хотин эса ишхонасига бориб шикоят қилади, шармандасини чиқаради. Керак бўлса, ишидан кетказиб, кафангадо қилади.

4. Жисмоний зарар етказади, урдиради, нарсаларни отиб синдиради, машинасининг балонини бўшатиб қўяди, ҳужжатларини йиртиб ташлайди.

Ғазабдан қутуламиз   

Албатта, хиёнат хабарини эшитган аёлнинг биринчи реакция агрессия бўлади. Шу агрессиянинг чиқаришга ўзингизга рухсат беринг. Баъзи аёллар жаҳл билан идиш синдираверганидан уйида чой ичишга пиёла қолмайди. Кейин қўл телефонлари, ҳатто, сўнгги русумдаги телевизорлар уча бошлайди.

Эътибор берганмисиз, фильмларда ғазабланган қаҳрамон майдончада баскетбол ўйнайди, теннис ракеткасини алам билан айлантириб коптокчани қайта-қайта уради, футбол тўпини зарб билан тепади. Ҳаммадан кўра боксчиларга мазза, машғулот залига боради-да, муштлайдиган қопини уравериб титиб ташлайди.

Ҳиссиётларини кўрсата олмайдиган ёш жувонлар эрнинг ёки қайнонанинг аламини боласидан олади. Бу жиноят, барака топкур! Шу қилиғингиз учун сизни оналик хуқуқидан маҳрум қилиш керак, аслида. Унда нима қилиш керак? Эрнинг ўзини ёш боладек тутиб олиб, уриш керакми? Ахир, ҳамма нарсага шу бетайин сабабчи. Тавба денг, эркакнинг пири бўлади-я, ур-сур қилиш хунук иш, бундан ташқари унга кучингиз ҳам етмайди. Қолаверса, тажовузингизга учрайверса қўрқиб кетганидан эркаклик қувватиниям йўқотиб қўйиши мумкин.

Унда қандай жазолаш керак?

Эрнинг хиёнати учун жазолаш керакми? Шу саволингизга савол билан жавоб берсам. Бола айб қилса, жазолайсизми? Демак, эркакниям жазосиз қолдириб бўлмайди. Чунки аёл вазиятга реакция билдириши ва муносабатларда ўз талабларини илгари суриши зарур. Агар бевафоликни хотиржам қабул қилсангиз, демак, сизни шу турмуш тарзи қониқтиради, эрингиз бундан нега фойдаланмасин? Бошида эҳтиётини қилган бўлса, энди бемалол бошга чиқади, ҳатто, таҳқирлашни бошлайди. Хиёнатга, хўрликка тоқат қилманг. Ичингиздаги аламни чиқаришнинг энг яхши усули эса ёстиқ. Аламга тўлиб тошганингизда безовта қилмасликларини сўранг-да, овозингиз чиқмайдиган хонага кириб, қулай жойлашиб,  бор аламингизни ёстиқдан олинг. Ичингиздан йиғи, ҳайқириқ келса, тўхтатманг, бақираверинг. Ҳақорат қиласизми, сўкасизми, барибир. Муҳими ичингиздаги жаҳлдан тўлалигича озод бўлиш. Қанча давом этишини ўзингиз белгиланг. Маълум вақтдан кейин ҳолдан тоясиз, аммо ёқимли енгиллик ҳам келади. Бундан-да самаралиси, машғулот залларида боксчилар қопини муштлаш. Ракетка билан ўйналадиган ўйинлар ҳам агрессияда қўл келади. Баҳонада ортиқча вазн деган муаммолардан хам халос бўласиз. Қаранг, бу муаммо сизни шунча ўзгаришларга рағбат қилмоқда.

Мен бу ёқда ёстиқ муштлаб, копток тепиб юрсам, эрим у ёқда яллама ёрим қилиб юрсинми? Ундан кўра бирор амалий иш қилиш керак, деб шошилманг. Шошқалоқликнинг оқибатлари ва эрни оҳанрабодек ўзингизга тортиш сирлари билан эса кейинги сонимизда таништирасиз.  

Шаҳноза ХАЛИЛОВА 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1