АсосийЖамият

Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

'Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Кобул Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Мирзаханов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ Кобул Дусов 5 нафар жабрланувчига (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди ва масъуллари, Чирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми "а" банди (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш), 140-моддаси 3-қисми "а" банди (Жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш) ва 237-моддаси 2-қисми "г" бандида (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб ёлғон хабар бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Кобул Дусовга Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайиланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Кобул Дусов томонидан Facebook ижтимоий тармоғида яратилган "Кабул Дусов" номли профил ҳамда Telegram мессенжерида яратилган "Kobul Dusov/RASMIY KANAL/" номли канал фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан Дусов Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.