АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда "Мадад" махсус қутқарув маркази тузилиши режалаштирилмоқда

Унда "Мадад" махсус қутқарув марказини ташкил этиш ва қутқарувчиларнинг ҳодиса жойига етиб бориш вақтини қисқартириш режалари маълум қилинди.

'Ўзбекистонда "Мадад" махсус қутқарув маркази тузилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда мураккаб шароитларда ишлайдиган "Мадад" миллий кўп тармоқли махсус қутқарув маркази ташкил этилади. Бу ҳақда 20 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдим этилган ахборотда маълум қилинди.

Тақдимотда айрим ёнғин-қутқарув қисмларининг бинолари ва техникалари замонавий талабларга жавоб бермаслиги қайд этилди. Шу муносабат билан шаҳарларда қутқарувчиларнинг етиб келиш вақтини 5–7 дақиқага, бошқа ҳудудларда эса 15–20 дақиқага қисқартириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, аҳолиси 250 мингдан ортиқ бўлган туман ва шаҳарлардаги 25 та ёнғин-қутқарув қисмини қайта ташкил этиш, уларни замонавий техника билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, авиация-қутқарув бўлими ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

"112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар