Ўзбекистоннинг Брунейдаги, қароргоҳи Куала-Лумпурда жойлашган элчиси Каромиддин Ғадоев Бруней султони Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувларда Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, элчи Бруней ташқи ишлар вазири шаҳзода Абдул Матин ва ташқи ишлар бўйича иккинчи вазир Эриван Юсоф билан учрашди.
Музокаралар якунида савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Қайд этиш жоиз, Каромиддин Ғадоев 2023 йил ноябрь ойидан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси ҳисобланади.






