АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Ашхободда Огулжахон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Мулоқотда уч мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқалари ва ҳамкорликдаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Ашхободда Огулжахон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди'ning rasmi

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжахон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди.

"Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда", — деб ёзди Саида Мирзиёева.

У Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туришини таъкидлади. Шунингдек, учрашувлар келгусида ҳам эзгу ишларга хизмат қилиб, мамлакатларни янада яқинлаштиришига умид билдирди.

    Бошқа янгиликлар