Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига биргаликда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этишни топширди.
Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатилади.
2018 йил оҳириача эса Ислом Каримовнинг ҳайкаллари хамма вилоят марказларида ўрнатилиши кўзда тутилган.
Ислом Каримовнинг сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов 31 мартда якунланиб, ғолиб эскиз 10 апрель кун танланади ва ҳайкалларни яратиш устида иш бошланади.






