Смартфонлар бозорида янги компания пайдо бўлди

HI-TECH 12.11.2013, 12:20
Смартфонлар бозорида янги компания пайдо бўлди
Смартфонлар бозорига HTC компаниясининг Британиядаги офиси собиқ ходимлари томонидан асос солинган “Kazam” компанияси чиқди. 


Янги компания томонидан ишлаб чиқарилган дастлабки телефонлар “Thunder” ва “Trooper” линейкалари доирасида сотилади. Уларнинг биринчисидан “Thunder Q4.5” ва “Thunder Q5.0” моделлари ўрин олди.
“Q5.0” моделининг спецификациялари номаълум. Кичик модель эса ечими 854х480 пикселли 4,5 дюймли экран, тўрт ядроли 1,3 ГГц частотали процессор,  1 Гб оператив ва 4 Гб қўшимча ўрнатилган хотира, 8 мегапикселли камера ва microSD форматидаги флэш-карт учун слот билан жиҳозланган. 
“Trooper” смартфонларининг функционал хусусиятлари рўйхатига икки ядроли ва 1,2 ГГц тактли частотага эга процессор, 512 Мб ОЗУ ва 4 Гб қўшимча ўрнатилган хотира кирди.
“Kazam” телефонларининг барчаси "Android 4.2 Jelly Bean” операцион тизимида ишлайди. Улар 3G, Wi-Fi ва Bluetooth технологияларини қўллайди ҳамда бир пайтнинг ўзида иккита SIM-карта билан ишлаш имконини беради. Ушбу қурилмаларнинг нархи ва релизларининг муддати ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1