Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Энди гетрага (пайпоқ) ташқи томондан ёпиштирилган ёки ўралган лента ёки бошқа материал унинг ранг билан бир хил бўлиши, шиткалар эса тўлиқ гетра билан қопланган ва етарли ҳимояни таъминлаши шарт.
Шунингдек, шортикнинг тагидан кийиладиган кийим шортик асосий ранги ёки қуйи қисми ранги билан бир хил бўлиши, ва жамоа футболчилари битта рангдан фойдаланиши керак.
Қоидаларга зид ҳолат аниқланса, футболчи камчилик бартараф этилмагунча ўйинга қўйилмайди. Бу чора жорий йил 15 мартда бўлиб ўтадиган Суперкубок баҳсидан бошлаб амал қилади.






