АсосийСпорт

Камилла Раҳимова Остин турнирини ғалаба билан бошлади

У АҚШда ўтаётган WТА 125 турнирининг илк босқичида нидерландиялик рақибасини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

'Камилла Раҳимова Остин турнирини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

10 март куни АҚШнинг Остин шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи WТА 125 турнири бошланди. Унда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова ҳам иштирок этмоқда.

Турнирнинг дастлабки босқичида Раҳимова нидерландиялик Сузан Ламенсга қарши кортга чиқди. 2 соат 31 дақиқа давом этган уч сетлик баҳсда ўзбекистонлик теннисчи 5/7, 6/1, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув давомида Раҳимова 1 та эйс зарбасини амалга оширган бўлса, Ламенс ҳисобида 2 та эйс ва 11 та қўшхато қайд этилди. Ҳозирда Раҳимова WТА рейтингида 88-ўринни эгаллаб турибди, 26 ёшли Ламенс эса 113-поғонадан жой олган.

Ўзбекистонлик теннисчининг 1/8 финалдаги рақиби 10 март куни аниқланиши кутилмоқда. Аввалроқ Раҳимова АҚШнинг Индиан Wеллс Опен турнирида дунёнинг тўртинчи ракеткаси Cоcо Гауффга қарши кортга чиққанди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мбаппе Мадридга қайтди'ning rasmi

    Спорт 09.03.2026 16:43

    Мбаппе Мадридга қайтди

    Унинг самолётида актриса Эстер Экспосито ҳам бўлгани айтилмоқда.

    'Хави: Месси “Барселона”га қайтмади, чунки клуб тайёр эмас эди'ning rasmi

    Спорт 09.03.2026 07:11

    Хави: Месси “Барселона”га қайтмади, чунки клуб тайёр эмас эди

    “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Лионель Мессининг клубга қайтиши амалга ошмай қолган сабабини очиқлади.

    'Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди'ning rasmi

    Спорт 06.03.2026 14:01

    Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди

    Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ОФК Осиё кубоги 2-турида Хитойга йирик ҳисобда ютқазди.

    '“Интер Майами”  футболчилари Оқ уйга борди'ning rasmi

    Спорт 06.03.2026 07:07

    “Интер Майами” футболчилари Оқ уйга борди

    MLS Cup—2025 ғолиби бўлган “Интер Майами” жамоаси футболчилари АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан Оқ уйда қабул қилинди.

    'Мбаппе ва Беллингем даволаниш учун Испанияни тарк этди'ning rasmi

    Спорт 05.03.2026 15:23

    Мбаппе ва Беллингем даволаниш учун Испанияни тарк этди

    “Реал Мадрид” футболчилари қўшимча текширув учун Париж ва Лондонга жўнатилди.

    'Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?'ning rasmi

    Спорт 01.03.2026 05:09

    Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?

    Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида қолаётгани ҳақида гапирди.