1

13 та мамлакатда “Xbox One” консоли савдога чиқарилди

HI-TECH 23.11.2013, 11:02
13 та мамлакатда “Xbox One” консоли савдога чиқарилди
“Microsoft” компанияси янги “Xbox One” консолини тақдим этди.

Тантанали маросим Лондон,Нью-Йорк ва Лос-Анжелес шаҳарларида бўлиб ўтди. Ҳозир 13 та мамлакат геймерлари янги ўйин приставкасини харид қилиш учун навбатга турмоқда.


Европаликлар “Xbox One” консолини 5 кундан кейин 29 ноябрдан бошлаб харид қилиши мумкин. Қайд этиш жоизки, бир ҳафта олдин яна бир узоқ кутилган "PlayStation 4” консолининг савдолари бошланган эди. Савдоларнинг дастлабки кунидаёқ бир миллиондан ортиқ "PlayStation 4” ўйин приставкалари сотилган.

Ҳозир экспертлар навбатдаги рақобат “урушида” ким ғолиб чиқишини башорат қилмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч ким аниқ жавобни беролмаяпти, чунки ўйин приставкалари деярли бир хил
жиҳозланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1