АсосийСиёсат

Саидов ва Афғонистон ТИВ раҳбари Афғон-Покистон чегарасидаги вазият ҳақида гаплашди

Нималар маълум?

'Саидов ва Афғонистон ТИВ раҳбари Афғон-Покистон чегарасидаги вазият ҳақида гаплашди'ning rasmi

Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали конструктив мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Суҳбат давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик ҳамда вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидладик”,— дея ёзган Саидов.

Шунингдек, у барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита дея ёзган. 

    Бошқа янгиликлар