1

Исроил олимлари нефтнинг ўрнини босувчи моддани топди

HI-TECH 28.11.2013, 12:20
Исроил олимлари нефтнинг ўрнини босувчи моддани топди
Карбонат ангидрид гази ва сув инсониятни яқинлашиб келаётган энергетика танглигидан қутқариши мумкин.

Негевадаги Бен-Гурион номли университет олимлари ана шундай фикрда. Улар нефтнинг ўрнини босишга қодир экологик тоза хомашёни ишлаб чиқаришнинг инновацион механизмини ишлаб чиқди. Янги хомашёни осонлик билан суюқ ёнилғига айлантириш мумкин, бунда уни яратиш жараёни мавжуд инфратузилма ва бошқа етарлича анъанавий технологиялардан фойдаланишни кўзда тутади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу хомашё нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб берилиши мумкин бўлиб, уларга янги бошланғич материални қўллаш учун деярли модернизация ишлари талаб этилмайди.    

Янги технология асосида катализация жараёни ётади, бунда олдин ушбу мақсадларда қўлланилмаган мутлақо янги усуллардан фойдаланилади. Мазкур жараён давомида асосини водород ва карбонат ангидрид гази ташкил этувчи синтетик газ ишлатилади. Технологик жараён оддийлиги боис олимлар муқобил ёнилғининг навбатдаги варианти 5-10 йилдан сўнг пайдо бўлишини ваъда қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1