my5
all

2014 йил бошида “Samsung Galaxy S V”нинг иккита варианти пайдо бўлади

HI-TECH 03.12.2013, 10:17
4678
2014 йил бошида “Samsung Galaxy S V”нинг иккита варианти пайдо бўлади
Кореянинг “Samsung” компанияси январь ойида янги “Samsung Galaxy S V” флагманини чиқаришни режалаштирмоқда.

Савдоларнинг бошланиши 2014 йил март ойига тўғрикелиши керак. Бу ҳақда Кореянинг "ET news” сайти хабар беради.

Хабарда қайдэтилишича, компания янги қурилманинг бирданига иккита моделини чиқариш ниятида: улардан бири классик пластик корпусда чиқарилса, иккинчиси эгилувчан экран
билан жиҳозланади. Аммо смартфонларнинг техник характеристикалари бир хил бўлади. Қурилма  “Android 4.4 KitKat” операцион тизимида ишлайди, шунингдек у 5 дюймли "Super-AMOLED” дисплейи, ҳажми 4000 мАч бўлган аккумулятор, 3 Гб ОЗУ, 64 битли процессор ва 16
мегапикселли орқа камера билан жиҳозланади. 


“Samsung Galaxy S V”смартфонлари “Galaxy Gear 2” ақлли соатлари билан бир пайтда сотувга чиқарилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49