“Amazon” товарларни учар роботлар ёрдамида етказмоқчи (ВИДЕО)

HI-TECH 03.12.2013, 12:20
“Amazon” товарларни учар роботлар ёрдамида етказмоқчи (ВИДЕО)
Американинг “Amazon” интернет-дўкони товарларни учувчисиз автоном дронлар ёрдамида етказиб бериш ишларини йўлга қўймоқчи, дейилади компания хабарномасида.

“Дронлар оғирлиги 2,3 кг гача бўлган юкларни етказиб бериши мумкин. Ҳозир бундай вазндаги товарлар интернет-дўкон буюртмаларининг 86%га яқинини ташкил этади”, - дейди компания бош директори Жефф Безос “CBS” телеканалига берган интервьюсида. Етказиб бериш ишлари интернет-дўкон омборхоналаридан 10 мил (тахминан 16 км) радиусда амалга оширилади. Бунда буюртмани расмийлаштиришдан товарни олишгача бўлган максимал вақт 30 дақиқани ташкил этади. Ҳаво орқали етказиб бериш ишларига пуллик Prime дастури ҳам киритилади, унинг ёрдамида обуначилар ўз харидларини буюртмадан кейин икк кун давомида олишлари мумкин бўлади.

Безоснинг сўзларигакўра, ҳозир “Amazon” лойиҳанинг техник томони устида ишламоқда, бундай етказиб бериш тизимини амалга ошириш тўрт-беш йил вақтни олади. Айни пайтда компания учувчисиз дронларнинг парвозига рухсат олиш мақсадида АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига мурожаат қилишга ҳам улгурган. 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/98BIu9dpwHU" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1