1

Artel янги моделдаги телефон ва смартфонлар чиқара бошлади

HI-TECH 05.12.2013, 21:30
Artel янги моделдаги телефон ва смартфонлар чиқара бошлади
Artel савдо белгиси янги бюджет тизимидаги мобил телефонлар Sport, Race, Sprint ва иккита смартфон Adi5 S ва Perfect1 ишлаб чиқара бошлади.

Infinity Electronics ҚК МЧЖ директори Алишер Савуровнинг таъкидлашича, ўзимизда ишлаб чиқарилган телефонларни яратишда нарх ва сифатга алоҳида урғу берилади. Айнан мана шу ёндошув ўзини бутунлай оқлади, Artel савдо белгиси телефонларининг машҳурлиги Ўзбекистон бўйлаб ортиб бормоқда, дея хабар беради Uzdaily нашри.
 
Бугунги кунгача корхонада 250 минг мобил телефонлар ишлаб чиқарилган, улар нафақат республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам сотилди. Янги ундан кучлироқ, чиройли ва ультраингичка Sport русумли мобил телефонларнинг моделлари ва иккита янги смартфон ички ва ташқи бозордаги фойдаланувчиларга муносиб таклиф бўлади.
 
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Табриз Жалиловнинг айтишича, Ўзбекистонда мобил телефонлар ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи янги  янада мукаммал моделларни ишлаб чиқаришга имкон берди. Умуман олганда лойиҳа йилига 800 минг дона мобил телефон ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
 
Sport русумли янги моделдаги телефон ва Adi5S ҳамда Perfect1 смартфонларини ишлаб чиқариш дунёнинг етакчи электроника ишлаб чиқарувчилари, хусусан Американинг Motorola компанияси, Жанубий Кореянинг LG Electronics, франко-американча Alcatel, Тайваннинг MediaTek ва Foxconn, Rohde&Schwarz GmbH&Co KG халқаро компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
 
Perfect1 смартфони беш пикселли камера, ҳотираси 1 гигабайтли тўрт ядроли процессорга эга.

Adi5 S смартфони беш пикселли камера, 1,2 ГГц частотали процессор ва 512 мегабайт оператив ҳотирага эга. Телефон Jelly Bean Android 4.2 операцион тизимида ишлайди.
 
ArtelSprint телефони иккита симкартали бўлиб, GSM 900/1800 Mhz стандартида ишлайди. Экрани ҳажми 2,5 дюймни ташкил қилади ва 1,3 мегапикселли фотокамерага эга.
 
ArtelRace ҳам иккита симкартали телефон бўлиб, аппарат GSM 900/1800 Mhz стандартида ишлайди. Экраннинг ҳажми 4 дюйм бўлиб, у 0,3 мегапикселли фотокамерага эга.
 
ArtelSport телефони GSM 900/1800 стандартида ишлайди. Дисплей ҳажми - 1,77 дюйм. Ички ҳотираси 32 Mb ва оператив ҳотираси – 32 Mb.
 
Infinity Electronics янги мобил телефонларни экспорт қилиш бўйича илк шартномани имзолашга улгурди. Энди Ритейлер Pifagor Trading (БАА) Artel маҳсулотини бутун дунёга тарғиб қилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1