1

КЎП ТЕРЛАЯПМАН, ҚИЗИЯПМАН, АСАБИЙМАН! КЛИМАКС БИЛАН «КЕЛИШАМИЗ!»

СУҒДИЁНА 27.11.2017, 11:38
Теглар: Соғ бўлинг
КЎП ТЕРЛАЯПМАН, ҚИЗИЯПМАН, АСАБИЙМАН! КЛИМАКС БИЛАН «КЕЛИШАМИЗ!»

Бу ҳолатга тушишдан ҳар бир аёл қўрқади. Унга йўлиққач эса қимматли нарса – ёшликдан маҳрум бўлганини сезади. Лекин климакс сиз ўйлагандек қўрқинчли эмас. Ундан хавотир олиш, ўзини кексайган ва ҳеч нарсага яроқсиз сезиш нотўғри. Шундай экан, бу даврни борича қабул қилинг. Климакс нохуш ва қийноқли ўтмаслиги фақат ўзингизга боғлиқ. Оптимист, хушчақчақ, осойишта аёлда бу давр ортиқча нохушликларсиз кечади. Лекин баъзан ортиқча куйиниш, ўзни асрамаслик туфайли одам касалликларга юз тутиб, кексаликни ўзига барвақт «чақириб» олиши мумкин. Эрта климакс айнан нима сабабли юз беради? Безовталикларга йўлиқмаслик учун нима қилиш керак? Бу ҳақида тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-гинеколог Муяссар НАЗИРОВА таништиради.

ЎЗГАРИШЛАР ТАШҲИСИ...

...аёл бир йил давомида ҳайз кўрмаганида, шунда ҳам тегишли текширувлардан кейин қўйилади. Одатда, 45 ёшдан кейин аёл қонидаги эстроген (аёллик гормонлари) анча камаяди. Аёлнинг ҳаракатчанлиги, терисининг майинлиги, яқинликка мойиллиги, ҳомиладор бўлиши, қолаверса кайфияти шу гормонга боғлиқлиги учун қондан қолаётган маҳал, аёл анча ўзгаради.

ЭРТА БОШЛАНИШИ ҚАЧОН?

Климакс бошланиши илк ҳайзингиз эрта-кеч бошланганига боғлиқ эмас. Лекин онангиз фалон ёшда ҳайздан қолган бўлса, бу ҳолат сизда ҳам юз бериши мумкин. Ҳали қирққа кирмаган бўлсангизу, ҳайзингиз сурилса, узоқ давом этмаса, меъёридан кўп келса, уй юмушлари билан шуғулланаётган маҳал, бошингиз айланса, кўп асабийлашсангиз, қон босимингиз кўтарилиб-тушса, жинсий яқинлик ёқмаса, одатдагидан кўра, кўп терласангиз, бўксаларингиз семирса, кутилмаганда юз-қўлларингиз қизарса, гап эрта климакс ҳақида кетади.

САБАБИ ЎЗИНГИЗНИ АЯМАСЛИКДА

Эсингизни танибсизки, ҳаракатдасиз. Ҳам уйни ҳам ишни уддасидан чиққан эпли аёлсиз. Фақат бунинг товонини соғлиқ билан тўлаганингизни биласизми? Айбларингизни бирма-бир келтирамиз:

1. Уйқу, дам, ҳаловат нималигини билмай, тинимсиз ишлаш;

2. Гинеколог кўригидан оҳирги марта фарзанд туққанингизда ўтгансиз;

3. Буқоқ ва жинсий аъзодаги шамоллашга йиллаб парво қилмайсиз;

4. Кўпинча гриппни оёқда ўтказасиз;

5. Иш ва уйдаги туганмас муаммолар туфайли доим асаб таранг ҳолатда юрасиз. Агар шу бешлик ичида атиги 1-2 таси сизда кузатилса, климаксни ўзингизга 5-10 йилга яқинлаштирдингиз, ҳисоб.

КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?

Албатта. Бунинг учун:

*25-30 ёшдан бошлабоқ камроқ овқат ейишга одатланинг.

*таомномада ёшлик – Е витамини бўлиши шарт. Уни салат барги, исмалоқ, кашнич ва селдир кўкатидан, ёнғоқ, бодом ва хандон писта каби чақ-чуқлардан, қора (жайдари ундан ёпилган) нон, ўстирилган буғдой, ҳар хил кепак, зайтун, зиғир мойи ва сархил мевалардан топасиз.

*овқатларнинг аксари буғда пишган ёки қайнатилган, суюқ бўлиши керак.

*ҳар олти ой тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиб, касалликларни вақтида даволашга киришинг.

*пиёда қанча кўп юрсангиз, климакс ҳам сиздан нари кетади.

Рамкада:

Энг асосийси:

Ўзингизга ишончингиз бўлса, унча-мунчага асабийлашмай, доим қувноқ бўлсангиз, климакс номли нохуш душман анча йилгача сизга яқинлашолмайди.

ҚАЧОН ШИФОКОРГА БОРАМИЗ?

Асли шифокор кўригидан ҳар олти ой ўтишни канда қилманг. Шунда ўзингиздаги ўзгаришларни вақтида пайқаб, улар билан курашиш осон бўлади. Баъзи аёллар қизиш туфайли ухлаёлмайди, терлайвергани учун одамлар билан мулоқот қилолмайди, асаблари таранг ҳолатга келади. Бундай пайтда шифокорга қанча эрта мурожаат қилсангиз, шунча яхши. Климакс даврида қабул қилинадиган дорилар асосан оддий гиёҳлардан тайёрланиб, таркибида ўша-ўша эстроген мавжуд. Уларни вақтида қабул қилсангиз, юқоридаги белгилар қийнамайди.

ЖИНСИЙ ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ

Кўпчилик аёллар климаксда қин қуруқлигидан азият чеккани учун яқинликдан бош тортади. Лекин жинсий ҳаётни тўхтатмаслик керак. Акс ҳолда, қиндаги қуруқлик ортаверади. Шифокор билан маслаҳатлашиб, қин учун суртма дори ёки шамчалар ёрдамида муаммони ҳал қилиш осон. Бу даврда йога ёки арабча рақс билан шуғуллансангиз, жинсий ҳаётнинг сифати ўзгаради, ҳаётга мутлақо бошқача назар билан қарайдиган бўласиз.

ЕНГИЛ ЎТИШИ УЧУН

1.Ишларингизни режалаштиринг, уришқоқ одамлардан нари юринг.

2.Қизиш ҳуружи пайтида кўкрак қафаси (диафрагма)ни тўлдириб нафас олишга ўрганинг. 2-3 қултум муздек ялпизли дамлама ичинг, ҳуруж дарров тўхтайди

3.Фақат пахтали кийим кийишга ўтинг.

4.Ётишдан олдин доим илиқ сувда чўмилиб, гулоб (атиргул суви)да баданни чайинг, климаксдаги бош оғриқ, асабийлик ва терлашдан халос бўласиз.

5.Дўлана, маврак ва жағ-жағ билан дўстлашинг. Улардан тайёрланган чой тана қизиши, терлаш, асабийлик, босим кўтарилиш каби барча климакс белгиларини енгишга қодир

6.Асални янги сиқилган лавлаги шираси билан тенг аралаштириб ҳар овқатдан кейин бир ош қошиқдан ичсангиз, климакс анча осон кечиши аниқ. Бувосита буқоғингиз бўлса ҳам кор келади.

7.Наҳорга бир чимдим прополис ёки асалари чангидан қабул қилиш климакс белгиларини камайтиради.

8.Шу бугундан бошлаб бир чимдимдан кунжут уруғини ейишга киришинг. Таркибида ёшариш гормонлари ниҳоятда кўп бўлгани учун, сизга керакли қувват бериб, қизишлардан асрайди.

9.Олма, узум, анор шарбатини кўп-кўп ичинг. Таркибидаги антиоксидант моддалар климакснинг енгил ўтишини таъминлайди, бош оғриғидан халос қилади.

10. Қизиш ҳуружи бошланиши билан ўрик ёки олма қоқи сўриб юринг, ёрдам беради.

БАРНО ёзиб олди.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1