АсосийЖамият

Тошкент вилоятида йигит машина томида салют учирди

Қоидабузар фуқаро 7 суткага қамалди.

'Тошкент вилоятида йигит машина томида салют учирди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 3 август куни Юқори Чирчиқ туманида фуқаро ҳудуддан ўтган автомобиль йўлида ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда, ҳаракатланиб кетаётган машина устида пиротехника воситаларидан фойдаланган ва бу ҳолат акс этган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва қоидабузар шахс аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан йўловчининг ҳаётини хавфга қўйгани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси, яъни йўл безорилиги бўйича, йўловчига эса жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги, жамоат тартибини бузганлиги ҳамда пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдалангани сабабли 183- ва 185-1-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ишга доир ҳужжатлар Юқори Чирчиқ туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан 2004 йилда туғилган фуқаро Маъмурий кодекснинг тегишли моддаларида айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, транспорт воситаси ҳайдовчисига 1 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 09:11