Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Хабарга кўра, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланмоқда. Хусусан, 2000 йилда туғилган фуқаро март ойидан шу кунга қадар ҳужра шароитида диний таълим бериш баҳонасида болаларга нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлиб, калтаклаб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 110 ва 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинди.