Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди
Фармонга кўра, Тошкент вилоятининг Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси чегараси доирасида “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этилиб, бу зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қурилади.
Эркин туристик зонанинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилиши белгиланди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz да танишиш мумкин.