АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди

Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.

'Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди'ning rasmi

Арк қўрғони Бухоронинг қадимий қалъаси бўлиб, қарийб 1500 йил давомида ҳукмдорлар қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Унинг дастлабки бинолари милоддан аввалги IV-III асрларга мансуб бўлиб, ҳозирги кўриниши асосан XVI асрда шаклланган. Илгари у саройлар, маъмурий бинолар, қуролхонани ўз ичига олган “шаҳар ичидаги шаҳар” бўлган. асрларда бу ерда Рудакий, Ибн Сино ва кейинчалик Умар Хайём каби буюк мутафаккирлар яшаб, ижод қилгани қайд этилди.

Пои Калон мажмуаси Бухоронинг энг улуғвор ва машҳур меъморий ансамблларидан бири сифатида тожикистонлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. У 1127 йилда қурилган машҳур 45,6 метрли минора, 1514 йилда барпо этилган ва 12 минг кишини сиғдира оладиган жоме масжиди, шунингдек, ислом оламининг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Мир Араб мадрасасини ўз ичига олади. Масжид ҳовлисини ўраб турган 288 та гумбазли галерея, юзлаб устунлар ва ноёб акустика мажмуага алоҳида улуғворлик бағишлайди.

Лаби Ҳовуз ансамбли Бухорода сақланиб қолган асрларга оид саноқли майдонлардан бири бўлиб, унинг марказида қадимий ҳовуз жойлашган. Асрлар давомида шаҳар аҳолиси бу ерга дам олиш, суҳбатлашиш ва савдо қилиш учун келган. Мажмуа таркибига Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳи киради.

Тожикистон етакчиси ҳар бир тарихий обиданинг бадиий уйғунлиги, миллий ҳунармандчилик намуналари ва тарихий экспонатларга катта қизиқиш билдирди. Олий мартабали меҳмонга меъморий услубнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, нақшлар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бухоронинг бой тарихи, Буюк ипак йўлидаги ўрни, илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи бу қадамжолар Тожикистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2026 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16