АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари қўшма концертни томоша қилди

Икки мамлакат етакчилари санъаткорлар иштирокидаги анъанавий маданий дастурда қатнашди.

'Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари қўшма концертни томоша қилди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида бўлиб ўтган қўшма концертни биргаликда томоша қилди.

Дастурда икки халқнинг бой маданий мероси, миллий мусиқа ва саҳна санъатининг сара намуналари ижро этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг қўшма чиқишлари халқлар ўртасидаги дўстлик, маънавий яқинлик ва маданий мулоқот рамзи сифатида намоён бўлди.

    Бошқа янгиликлар