1

2014 йилда интернет фойдаланувчилари сони 3 миллиардга етади

HI-TECH 06.05.2014, 11:16
2014 йилда интернет фойдаланувчилари сони 3 миллиардга етади

Йил оҳиригача дунёдаги интернет фойдаланувчилар сони 3 миллиардга етади.

Уларнинг учдан икки қисми ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Бу ҳақда электроалоқа халқари уюшмасининг ҳисоботида айтилади, дея хабар беради Day.Az.
Ҳозир ҳам сайёрамизда интернетдан фойдаланиш даражаси ривожланаётган давлатларда кучлироқ. Мазкур гуруҳда декабрга бориб 78 фоиз мамлакат бўлади. Мазкур соҳада биринчилик Европа мамлакатларига тегишли, бу давлатларда тўртдан уч киши Тармоққа йўл бўлади. Ҳудди шундай ривожланиш сурати Шимолий ва Жанубий Америкаларда ҳам кузатилади. У ерларда йил оҳирига келиб, учдан икки кишида интернет тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.
Осиё-Тинч-Океани ҳудудида 2014 йил оҳирига бориб, аҳолининг учдан бир қисми интернетга уланади, шу билан бирга интернет фойдаланувчиларнинг 45% шу ерда яшайди. Ва ниҳоят, Африкада 20% аҳоли йил оҳирига бориб тармоққа уланади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 10% ташкил қилган эди.
Шу билан бирга уяли алоқа машҳурлиги ҳам ортмоқда. Йил оҳиригача бу соҳада тузилган шартномалар сони қарийб 7 миллиардни ташкил қилади, шундан 3,6 млрд Осиё ва Тинч Океани мамлакатларига тўғри келади. Шу билан бирга статистикада келтирилишича, мазкур бозор тўйинганлик даражасига яқинлашмоқда.
Шунингдек ривожланган мамлакатларда интернетга уйдан туриб уланиш даражаси ҳам тўйинганлик ҳолатида. 2014 йил оҳирига бориб, ривожланган мамлакатларда 78% уй хўжалиги, ривожланаётган мамлакатларга эса 31% тўғри келади. МДҲ мамлакатлари учун ушбу кўрсаткич 50% ташкил қилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1