АсосийСиёсат

Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи якунига етди. Вашингтон шаҳрида у “Тинчлик кенгаши” йиғилишида нутқ сўзлаб, Ғазо секторини тиклаш ва минтақада тинчликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон позициясини билдирди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари АҚШ расмийлари ва халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди, шунингдек, қўшма лойиҳалар ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.

Ташриф якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди, аэропортда уни расмий шахслар кузатиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар