1

Beeline I чоракда тармоқ ривожига $21 млн сармоя киритди

HI-TECH 14.05.2014, 13:30
Beeline I чоракда тармоқ ривожига $21 млн сармоя киритди

Beeline алоқа оператори шу йилнинг I чорагида тармоқ кенгайишига киритган сармояси 21 млн АҚШ долларини ташлик этди. Шу билан бирга март ойининг сўнгида Beeline абонентларининг сони 10 422 000 кишига етди.

2014 йилнинг 14 март куни етакчи ҳалқаро телекоммуникацион провайдерлардан бири VimpelCom Ltd (Beeline савдо белгиси) I чорак бўйича молиявий ва операцион натижаларини эълон қилди.

Ўзбекистонда EBITDA кўрсаткичи (асосий воситаларнинг ишдан чиқиши, активларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ бўлган номоддий активлар ва зарарларнинг амортизациясини ҳисоблашгача бўлган операцион фойда) йил давомида 3% ўсди. Шу билан бирга операцияларнинг маржиналлиги 64,4 фоизгача 0,8 фоизли пунктга пасайди.

Ўзбекистонда Beeline‘нинг абонент базасининг сони биринчи чорак якунлари бўйича 10 422 000 кишини ташкил қилди. Шундай қилиб, йил давомида абонентлик шартномалирининг ўсиш кўрсаткичи қарийб 120 000 ни ташкил қилди (+1%). Бир ойда битта мобил алоқаси абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) $5 даражасида сақланиб қолди. MOU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар кўрсаткичи) – бир йил аввалги 425 дақиқага нисбатан 465 дақиқа.

VimpelCom Ltd‘нинг биринчи чоракдаги бирлаштирилган даромади 5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. EBITDA кўрсаткичи 2,1 миллиард АҚШ доллари даржасида белгиланди, EBITDA бирлаштирилган маржаси эса 41,6% ни ташкил қилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1