1

Ucell СМС-спам ҳақида огоҳлантирди

HI-TECH 19.05.2014, 13:10
Ucell СМС-спам ҳақида огоҳлантирди

Ucell абонентлари 17 май куни қуйидаги матнли СМС-хабар олишди: «Пpивeт  Tебе фoто: https:// materzoptom. ru/******/******». Хабар абонент манзиллар рўйҳатидаги ва номаълум рақамлардан келган.

Бу янги турдаги вирус бўлгани сабабли СМС-спам тарқалишининг биринчи жараёнида филтрлар тўсиғига учрамаган. СМС-хабарда кўрсатилган манзилга кирганда номаълум дастурни телефонга ўрнатиш таклиф этилади ва баъзи фойдаланувчилар буни билмасдан ўрнатишади. Оқибатда ушбу дастур абонент адреслар китобидаги барча рақамларга ҳудди шундай СМС юборади. Оқибатда абонент ҳисобидан пул кетиб қолади.

Ҳозирча асосан бу вирус Android фойдаланувчиларига таъсир этган. Шу сабабли номаълум интернет манзилларига кирмаслик ва бундай СМС хабарларни дарҳол ўчириб юбориш тавсия этилди!

Ҳозирда компания ушбу муаммони ечиш борасида чора-тадбирлар кўрмоқда, ҳусусан вирусли сайт манзили Ucell тизимида блокланган ва абонентлар ушбу хавф ҳақида СМС орқали огоҳлантириляпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1