1

Beeline зарарли спам-сайтларни ёпиб қўйди

HI-TECH 20.05.2014, 14:58
Beeline зарарли спам-сайтларни ёпиб қўйди

Beeline алоқа оператори мазмунида манзили ўзгартирилган зарарли ҳавола бўлган SMS-спамнинг янги тарқатилиш ҳоллари ҳақида огоҳлантиради. Бугун абонентлар қуйидаги SMS хабарни олишмоқда: “Привет! Тебе фото: https://strofan.ru/.............../

Спам-ҳужумнинг мўлжали, ўткан ҳафтадаги каби, абонентнинг уяли мосламасига зарарли дастурни ўрнатиш ва ҳавфли ҳаволани унинг алоқа рўйҳатидаги барча хат олувчиларга жўнатиш. Бунинг натижасида абонентлар шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотишлари, уяли мосламаларига зарарли дастурни юклаб олишлари мумкин.

“Яна бир бор эслатиб ўтамиз, шундай SMS олинган вазиятда, уни зудлик билан ўчириб ташлаш, зинҳор берилган ҳаволага ўтмаслик зарур, – дейди Unitel‘нинг ахборот технологиялари бўйича директори Евгений Когай. – Бизнинг мутахассислар зарарли сайтларни ёпиб қўйиш чораларини кўрдилар, шунинг учун Beeline‘нинг уяли Интернетидан фойдаланувчилар учун ҳавф йўқ. Лекин, Wi-Fi тармоқлари орқали зарар кўриш эҳтимоли бор, шунинг учун эҳтиёткор бўлиш зарур”.

Эслатиб ўтамиз, спам-тарқатилиши жараёнида қўлланилаётган зарарли дастур аввалом бор Android операцион тизимида ишлайдиган мосламалар учун ҳафвли.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1