АсосийHi-tech

Дунёдаги энг юқори сифатли телевизион эфир узатила бошланди

Японияда дунёдаги  энг юқори сифатли 4К форматидаги доимий телевизион эфир узатила бошланди.

Ҳозирча ушбу эфирни фақатгина марказий техника дўконларида кўриш мумкин. Сабаби ушбу форматдаги сигнални қабул қилувчи ТВ-тюнерлар ҳали сотувга чиқмаган. Маълумотларга кўра, ушбу тюнерлар июнь ойи оҳирида сотувга чиқиши кутилмоқда. 

4К форматидаги тасвир узатилиши ҳозиргача энг юқори сифатли бўлган full high definition кўриниши кўрсатчикларини 4 баробар ортда қолдиради.  

Япония ҳукумати 4К форматидаги транслация қилувчи ва ушбу технологияда электротехника ишлаб чиқарувчи компанияларга ёрдам бермоқда. Ҳозирча 4К форматидаги эфир 13:00 дан 19:00 гача намойиш этилмоқда. Бу харидорлар эътиборини тортиш ҳамда 4К форматини қабул қила олувчи телевизор ва антенналарни кўпайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. 
Япония ҳукумати режасига кўра, 4К форматида тўлиқ эфирга узатиш ишлари 2016 йилдан  бошланиши керак.   

    Бошқа янгиликлар