Россиянинг Rosselxoznadzor Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари импортига нисбатан ҳеч қандай чеклов жорий этилмаганини маълум қилди.
"Rosselxoznadzor" идорасининг баёнотига кўра, 2026 йил 29 май куни Rosselxoznadzor Ўзбекистоннинг ваколатли органига техник музокаралар ўтказиш таклифи билан чиққан. Музокаралар Россияга ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини хавфсиз ва узлуксиз етказиб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган.
Шу муносабат билан идора айрим ОАВларда тарқалган хабарларга изоҳ бериб, маҳсулот импорти бўйича ҳеч қандай тақиқ ёки чеклов мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, 2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистон 219,9 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 207,3 млн долларга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошган.
Экспорт таркибида сабзавотлар, мева ва резаворлар, шунингдек мос равишда мosh, ёнғоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий улушни ташкил этган.






