Al Arabiya нашри давлат телевидениесига таяниб хабар беришича, Эрон ҳукумати ҳалок бўлган олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий хотирасига бағишланган “улуғвор” дафн маросимини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, маросимни ташкил этиш учун махсус штаб тузилган бўлиб, ҳозирда турли давлат идоралари ташкилий ишлар билан шуғулланмоқда. Дафн маросимининг аниқ санаси ҳозирча эълон қилинмаган.
Қайд этилишича, Али Хоманаий Эрон Ислом Республикасига 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган. У 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган зарбаларнинг дастлабки тўлқинида ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳужумлар вақтида унинг ўғли ва эҳтимолий вориси Мужтабо Хоманаий ҳам яралангани хабар қилинган. У ҳодисадан сўнг омма олдида кўриниш бермаган.
Аввалроқ уруш туфайли давлат даражасидаги дафн маросими кечиктирилгани, шу билан бирга хотира тадбирлари ўтказилгани маълум қилинган.
Ҳозирда расмий эълон кутилмоқда, маросим эса кенг кўламда ўтказилиши режалаштирилган.






