1

Twitter ЖЧга атаб “хэшбайроқлар” функциясини ишга туширди

HI-TECH 12.06.2014, 15:32
Twitter ЖЧга атаб “хэшбайроқлар” функциясини ишга туширди

Бразилияда бошланадиган жаҳон чемпионатига атаб Twitter микроблоглар тармоғи “хэшбайроқлар” қўшиш имконини яратди.

Фойдаланувчилар мамлакатни англатувчи уч ҳарфли  сўз (#BRA Бразилия учун, #ESP Испания учун, #FRA Франция учун)  ёрдамида миллий байроқни хабарга киритиш мумкин. Ушбу функция футбол мухлисларига жамоаларининг натижаларидан хабардор бўлишга қулайлик яратади. 

“Хэш байроқлар” 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида ҳам жорий қилинган эди. Аммо, Twitter мусобақа якунлангач яна ушбу функцияни фаолиятини тўхтатган эди. “Хэшбайроқлар” функцияси қайтганлиги ҳақида биринчи бўлиб хонанда Шакира эълон қилди. 

ЖЧ-2014 воқеалари билан #WorldCup ва #WorldCup2014 хэштеглари ёрдамида кузатиб бориш мумкин.   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1