1

Янги Galaxy Tab S планшети тақдим этилди (ФОТО)

HI-TECH 13.06.2014, 12:46
Янги Galaxy Tab S планшети тақдим этилди (ФОТО)

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг янги Galaxy Tab S планшетини тақдим этди, бу ҳақда “ИТАР-ТАСС”  хабар бермоқда.  

Тақдимот маросими Нью-Йоркдаги Madison Square Garden комплексида бўлиб ўтди.  Компания томонидан планшентнинг икки моделини тақдим этилди.  Қурилмалар 8,4 ва 10,5 дюмли экранга эга бўлиб, оғирлиги 294 гр ва 465 гр, ҳар икки аппаратнинг қалинлиги 6,6 мм.га тенг. Samsung компанияси вакилларининг айтишича, ушбу планшет экранлари рангларни юқори сифатда намойиш этади ва шунга қарамай кам миқдорда электр энергия сарфланади. 

Galaxy Tab S саккиз ядроли Exynos 5 Octa процессори эга бўлиб, Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.  Планшетнинг оператив хотираси 3 Гб, доимий хотираси эса 16/32 Гб, асосий камера - 8 мегапиксел, олд камера - 2,1 мегапиксел, бундан microSD флеш хотирасини ҳам ўрнатиш мумкин.Маълумотларга кўра, планшетнинг аккумлятори 11 соат давомида видео кўришга етади. 

АҚШда ушбу планшетлар июль ойида сотувга чиқади. 8,4 дюмли планшет нархи 399 АҚШ доллари,  10,5 дюмли планшет баҳоси эса 499 АҚШ долларига тенг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1