1

Интернетда iPhone 6 суратлари тарқалди (ФОТО)

HI-TECH 14.06.2014, 12:49
Интернетда iPhone 6 суратлари тарқалди (ФОТО)

Тайванлик актёр ва хонанда Жимми Лин Wiebo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида iPhone 6 смартфони суратини жойлади. Бу ҳақда 3dnews.ru сайти хабар бермоқда. 

Ўтган йили Жимми Лин ҳали тақдим этилмаган iPhone 5с смартфони суратини тақдим этган эди. Шу сабабли у чоп этган сурат бошқа аноним манбаларнинг хабарларидан  кўра ишончлироқ.  

Суратда iPhone 6 iPhone 5 билан ёнма-ён кўрсатилган.  Лин янги смартфон 4,7 дюмли экранга эга эканлигини тасдиқлади. Нашрнинг ёзишича, iPhone 6 кўриниши кўпроқ iPad плашетларига ўхшайди. Шунингдек, смартфон корпусининг тепа ва пастки қисмида оқ рангдаги пластик чизиқлар ўтганлиги намоён бўлди. Улар сигнални яхши ушланиши учун қилинганлиги айтилмоқда. 

Хабарда қайд этилишича, актёр томонидан тақдим этилган суратлар шунчаки смартфоннинг прототипи бўлиши ҳам мумкин.  iPhone 6 нинг сўнгги кўриниши шундай бўлиши тўғрисида гапиришга ҳали эрта.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1