1

Facebook глобал носозликка учради

HI-TECH 19.06.2014, 14:33
Facebook глобал носозликка учради

Facebook ижтимоий тармоғи 35 дақиқа давомида кўплаб мамлакатларда ишламади.  

Жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бири бўлган Facebook сайти Тошкент вақти билан 12:50 дан 13:25 давомида ишдан чиқди. 

Сайтга кириш саҳифасида фойдаланувчиларга “Кечирасиз, носозлик юзага келди. Носозликни созлаш устида иш олиб бормоқдамиз”, - дейилган хабар қолдирилган. 

Сайт Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Украина, Белоруссия ва бошқа мамлакатлар ҳудудида ишламай қолди.  Ҳозирда тармоқ фаолияти тикланди. Аммо, қисқа муддатли носозлик сабаблари ҳозирча номаълум.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1